ПОРТРЕТ ЭКСПЕРТИЗАСИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Description

Мазкур мақолада ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан эксперт-криминалистика соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида экспертлик хизматлари кўрсатиш ҳамда айнан биометрик идентификatsiяни амалга ошириш жараёнида учраётган амалий тусиқлар таҳлил қилинади. Хусусан, норматив-ҳуқуқий базанинг етарлича такомиллашмаганлиги, моддий-техник таъминот даражаси, замонавий ахборот технологиялари ва дастурий воситаларнинг чекланганлиги, кадрлар малакаси масалалари ҳамда маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар илмий-амалий жиҳатдан ёритилади. Шунингдек, шартнома асосида экспертлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган ташкилий ва процессуал қийинчиликлар, биометрик маълумотлардан фойдаланишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган истиқболли йўналишлар белгиланади.

Authors

DOI: 10.5281/zenodo.20775790

Publication Date: 2026-06-20

Back to publications list


About