Ушбу илмий мақолада Ўзбекистонда фискал номарказлаштириш шароитида маҳаллий бюджетлар барқарорлигини таъминлашда рақамли технологияларнинг ўрни ва таъсири комплекс тарзда таҳлил қилинган. Тадқиқот доирасида 2019-2024 йиллар мобайнида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари динамикаси, солиқ тушумлари таркиби ҳамда рақамли бошқарув инструментларининг жорий этилиши натижалари ўрганилди. Олиб борилган статистик ва қиёсий таҳлиллар натижаларига кўра, рақамли трансформация жараёнлари маҳаллий бюджетлар даромадларининг ўртача 18-22 фоизга ўсишига, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушининг 5-7 фоизга қисқаришига хизмат қилгани аниқланди. Бундан ташқари, электрон давлат харидлари тизими ва рақамли молиявий назорат механизмларининг жорий этилиши харажатлар самарадорлигини 10-12 фоизга оширишга имкон берган.
Publication Date: 2026-06-15