Мазкур илмий мақолада рақамли далилларни суд жараёнларида қўллаш бўйича АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Ветнам ҳамда МДҲ давлатларининг илғор тажрибалари таҳлил қилинган. Рақамли далилларнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги, аутентификацияси ва бутунлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ҳамда процессуал механизмлар ёритилган. Хорижий давлатлар амалиётида электрон далилларни йиғиш, сақлаш, текшириш ва судда баҳолашнинг замонавий усуллари ўрганилган. Тадқиқот натижасида рақамли далиллардан фойдаланишда халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларнинг аҳамияти асослаб берилган. Шунингдек, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда суд амалиётида рақамли далиллардан самарали фойдаланиш бўйича илмий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилган. Олинган натижалар Ўзбекистонда рақамли далиллар институтини ривожлантириш ва суд қарорларининг қонунийлиги ҳамда адолатлилигини таъминлашга хизмат қилади.
Publication Date: 2026-06-13