Мақолада Ӯрмонали Қурбоналиев шеърлари биринчи марта таҳлил қилинмоқда. Шоирнинг тӯпламларидан жой олган “Имом ал Бухорий” достони, “Ӯзбекистон” қасидаси, “Алишер Навоий“, ”Эркин Воҳидов” ва “Қудуқ” каби шеърлари таҳлилига тортилди. Муаллифнинг панднома мазмунидаги тӯртликларидан танлаб олинган айрим намуналар ҳам таҳлил қилинди. Шунингдек, шоирнинг ғазалнавислик маҳорати ҳамда шеърларининг асосий мавзулари анъана, янгилик ва маҳорат масалалари нуқтаи назардан кузатилди. Шу билан бирга, унинг ижодидаги етакчи мавзулардан бири – тарихий шахслар сиймоси ҳақида дастлабки хулосалар тақдим этилди.
Publication Date: 2026-05-25